Kafedra tarixi

1979 ЙИЛДА Тошкент Давлат тиббиёт институтда субординатура бўйича акушерлик ва гинекология кафедраси ташкил этилган. Кафедрани машҳур олим, клиницист, педагог, ЎзССРда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор А.А.Коганнинг ўқувчи ва издошлари – тиббиёт фанлари доктори А.С. Мордухович, доцентлар Ю.К. Джаббарова, А.Б. Погорелова, Т.Э. Туляганов, М.Н. Мусабековалар ташкил этдилар ва бошқардилар.

Кафедра мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор А.С Мордухович 116 илмий ишлар, шунингдек  «Беременность и роды при изоиммунизации» (1979), «Преждевременная отслойка нормально расположенной плаценты» (1989), «Взаимоотношения матери и плода при железодефицитной анемии» (1991) монографияларнинг муаллифи. Талабалар билан машғулотлар тўрт туғуруқ хона базалари ва Янги ТошТИ гинекология клиникасида олиб борилди.

Янги ташкил этилган Акушерлик клиникаси экстрагенитал патологияли ҳомиладор ва туғувчилар, асоратланган ҳомиладорлик ва туғуруқлар учун Республика марказига айлантирилди.

Кафедранинг асосий ўқув-педагогик фаолиятининг йўналиши бўлиб, квалиф. Акушер-гинекологни шакллантириш бўлди.

А.С.Мордухович педагоглар маҳоратини оширишга катта эътибор берган. Ҳар бир педагог учун қўлланмалар тайёрланган. Кафедрада ёш педагоглар мактаби ташкил этилган бўлиб, унда мунтазам очиқ маъруза ва амалий машғулотлар муҳокама қилинган, бу эса ассистентларни доимо ўз устларида ишлашга, билимларини такомиллаштиришга йўналтирган.

Профессор А.С.Мордухович 19 тиббиёт фан номзодлари ва  5 тиббиёт фан докторларини тайёрлаган.

1990 йилда кафедрани т.ф.д., профессор Ю.К.Джаббарова бошқарди. Кафедранинг илмий йўналиши бўлиб, темир танқислик анемиясида ҳомиладорлик ва туғуруқни, туғуруқдан кейинги даврни олиб бориш тактикасини ишлаб чиқиш бўлди, кам қонлик, гестоз билан асоратланган, юра пороклари бирга кечганда физиологик ҳомиладорлик ривожланиш динамикасида иммун тизим ҳолати ўрганиш ҳисобланган. Профессор Ю.К.Джаббарова 2 тиббиёт фанлари доктори ва 9 тиббиёт фанлари номзодини тайёрлаган.

1991 йилда даволаш факультети №1 (каф.мудири профессор Джаббарова Ю. К.), №2 (мудир – проф.А.Б. Погорелова) ва №3 санитария-гигиена факультети (каф.мудири – проф. Т.Э. Туляганов) ташкил этилди.

Кафедранинг илмий-амалий фаолияти бир неча йўналишларни ўз ичига олди: ҳомиладор, туғувчиларга ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида акушерлик стационарларини қайта ташкил қилиш ва туғуруқ хизматини реформа қилиш, ҳомилани ҳомиладорлик даврида инфицирланишини клиникагача ташхис мезонлари, олдини олиш ва даволаш услларини ишлаб чиқиш, касалхонагача бўлган кузатув муолажаларини, юқори ҳавфли гуруҳ ҳомиладорларни туғуруққа тайёрлаш, фертил ёшидаги аёлларни соғломлаштириш ва уларни инвалидлигининг олдини олишни такомиллаштириш.

Кафедра ходимларининг илмий ишларида патологик туғуруқ ва бачадонда операция ўтказган аёлларни тиббий реабилитация қилиш муаммоси асосий ўринни эгаллади. Ушбу йўналиш бўйича 6 диссертация ҳимоя қилинган.

1998 йилдан кафедрани т.ф.д., проф. Д.К. Нажмутдинова бошқаради. Кафедранинг асосий илмий йўналиши бўлиб, турли экстрагенитал касалликларда оналар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича ташхис ва даволаш-профилактика муолажаларини такомиллаштириш ҳисобланади.

Профессор Д.К.Нажмутдинова 4 тиббиёт фанлари доктори ва 15 тиббиёт фанлари номзодларини тайёрлади. Унинг раҳбарлигида замонавий илмий-текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Кафедрада педагогик маҳоратни оширишга катта аҳамият берилади. Кафедранинг барча ходимлари компетентликка асосланган клиник уқувларни ўргатиш маҳоратига эга ва халқаро аҳамиятга эга бўлган клиник педагоглардир. Талабаларни ўқитиш янги технологиялар асосида интерактив усулда олиб борилади.

2000 йилдан кафедрада резидентлар ўқитила бошлади ва 15 магистр акушер-гинекологлар тайёрланди.

Кафедра куйидаги ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади – JHPIEGO, ЗдравПлюс лойиҳаси, НОРЕ, Рrime II ва кафедра ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 4000 ортиқ тиббиёт ходимлари “Охрана репродуктивного здоровья, современная контрацептивная технология и основы консультирования” курсида ўқитилган.

200дан ортиқ клиник акушер-гинеколог (1998-2003 йй.), 10 катта клиник тренерга номзодлар ва 2 катта халқаро классдаги клиник ўқитувчилар тайёрланган.