Bakalavriat

Тошкент Тиббиёт Академияси 2-клиникасининг тугрук комплекси кафедранинг асосий базаси ҳисобланади. Кафедранинг клиник базалари мутахассислар тайёрлаш услубларига тўлиқ тўғри келади, амалий соғлиқни сақлаш тизимида шошилинч ва режали акушерлик ва гинекологик хизматининг ташкил этади.
Кафедрада ўқув жараёнида ҳисоблаш техникаси ва презентация анжомларидан фойдаланилади. Маъруза ва семинарларнинг аксарият қисми янги педагогик технологиялар ва кафедрада олинган фильмлардан фойдаланган ҳолда электрон ҳолатда тайёрланган. Ўқув-лаборатор асбоб-ускуналар режали равишда вақти вақти билан янгиланиб турибди. Жадваллар ва диапроекторлар орқали намойиш қилинадиган материаллар режали равишда мультимедияли презентацияга айлантирилди. Кафедрада дарс бериш жараёнида асосий эътибор назарий семинарлар ўтказиб, тематик беморларни амалий кўникмалар билан муҳокама қилиш орқали талабаларнинг кундалик билим назоратига қаратилади.

Талабаларнинг ўқитишдан мақсад – физиологик ва асоратланган хомиладорларни мустакил олиб боришга тайёрлаш, тугрукдан кейинги асоратларни даволаш, ташхислаш, профилактикаси; мухим гинекологик касалликлар, госпиталгача боскичда шошилинч ёрдамни кўрсатиш, патологик тугрук ва гинекологик касалликлардан кейин реабилитация ва оилани режалаштириш ва репродуктив саломатликни химоялаш чораларини ўтказиш.

Вазифалари:

– физиологик, асоратланган ва экстрагенитал касаллиги билан  ҳомиладорларни ва  физиологик туғруқдан кейинги даврни олиб бориш;

–    акушерлик ва перинатал патологияли ҳавф омилларини аниқлаш;

– асоратли кечаётган ва экстрагенитал патологияли  хомиладорларни муддатларини ва госпитализация критерияларини ўргатиш;

– ташхислашни, шошилинч ёрдам кўрсатишни, беморларни бошқа муассасаларга ҳавфсиз ва ўз вақтида юборишни ўргатиш;

– асоратланмаган, асосий  гинекологик  касалликларни  даволаш, ташхислаш ва диспансеризациялаш кўникмаларини ишлаб чиқариш;

–  контрацепциянинг барча усуллари буйича маслаҳатлаш билимларини, бачадон ичи спиралини қўйиш ва олишни, оилани режалаштириш ва соғлом оналик чораларини олиб бориш кўникмаларини ишлаб чиқиш ва билимларини шакллантириш.

1.2. Билимга, малака ва куникмага булган талаблар:

Ўқитишда талабалар билиши лозим:

– Ҳар хил ёшдаги ҳомиладорларнинг анатомик, физиологик ва руҳий хусусиятлари;

– Ҳомиладорликда организмнинг функционал тизимларининг ўзаро боғлиқлиги ва бошқарилиши

– Кўрик усули, шикоятлари ва акушерлик анамнезини йиғиш

– Акушерлик патологиялари, физиологик ҳомиладорлик ва иммунологик касалликлар этиологияси, патогенези, таснифи, клиник ва лаборатор-инструментал симптоматикасини, клиник кечишини, диагностикасини, прогнозини, консерватив даволашнинг замонавий асослари ва усуллари

– Цитологик ва гистологик текширишларда асосий кўрсаткичлар, уларнинг физиологик ва патологик параметрлари

– Даволаш ва ташхислаш асбобларининг ишлаш асослари

– Контрацепция, жинсий тарбия, сексуал муносабатлар гигенаси

– Тиббий деонтология.

Ўқитишда талабалар бажара олиши лозим:

Профессионал сўроқ ва кўрик

– Чақалоқни бирламчи кўкракка тутиш

– Эклампсияда шошилинч ёрдам

– Ҳомиладорлик ва туғруқ муддатини аниқлаш

– Ҳомила вазнини аниқлаш

– Қорин аортасини босиш

– Кўзгуда кўрик

– Бимануал текшириш

– Ташқи акушерлик кўриги

– Стетоскоп ёрдамида ҳомила юрак уришини эшитиш

– Туғруқнинг 3-даврини фаол олиб бориш

– Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш мақсадида Папаниколау бўйича цитологик суртма олиш

– Бачадон ичи воситасини қўйиш ва олиш

– Функционал ташхислаш тестларини бажариш ва таҳлил қилиш

– Қин тозалик даражасини аниқлаш

– Контрацепция усулларини индивидуал танлаш

–  Физиологик туғруқни олиб бориш

– Йўлдош ҳолатини баҳолаш

– Чақалоқ киндигига барламчи ишлов бериш

–  Чақалоқни жонлантириш

 Санитария-оқартув ишларини олиб бориш:

– Шахсий гигена

– Жинсий тарбия

– Сексуал муносабатлар гигенаси

– Оилани маслаҳатлаш

– Оилани режалаштириш

– Контрацепциянинг аҳамияти

– Болалар ва ўсмирларни профилактик кўрикдан ўтказиш

– Фертил ёшдаги ва климактерик даврдаги аёлларни профилактик кўрикдан ўтказиш

– Интергенетик оралиққа риоя қилиш

– Ишга лаёқатлилик

– Сут бези ва бачадон бўйни ракини эрта аниқлашнинг скриниг дастурлари

Акушерликни ўрганиш учун талабалар ўзлаштириши лозим бўлган бўлим  ва фанлар рўйхати:

– Беморларни умумий парвариш қилиш

– Ички касалликлар пропидевтикаси

– Умумий жарроҳлик ва анестезиология

– Ички касалликлар факультатив терапияси

– Жарроҳлик факультатив терапияси

– Урология

– Эндокринология

– Тиббиёт генетикаси

– Гематология

– Юкумли касалликлар

– Нормал анатомия

– Гистология

– Нормал физиология

– Патологик анатомия

– Топографик анатомия

– Фармакология