Маgistratura

Акушерлик ва гинекология фани – аёллар жинсий аъзоларининг тузилиши, фаолиятини ва у билан боғлик эндокрин, асаб ва бошқа тизимлар фаолиятини ҳам ўргатади. Бундан ташқари акушерлик ва гинекология фани, ўсмир қизларнинг балоғатга етиш давридаги, репродуктив ва климактерик ёшдаги аёллар организмдаги ўзгаришларни, туғруқ ва у билан боғлиқ билимларни, гинекологик касалликларни аниқлаш ва даволаш усулларини ва патологик ҳолатларни ўргатади. Бу олинган билимлар асосида булажак акушер-гинеколог шифокорларга ташхислаш,олиб бориш ва даволаш улублари ўргатилади.

 Акушерлик ва гинекология буйича магистратурада укитиш максади.

Замонавий акушерлик ва гинекология амалиётида зарурий амалий куникмаларга, керакли хажмдаги  билимларга эга булган,сертификацияга талабларига мувофик, илмий тадкикат ва тренинглар уткизишга юналтирилган  юкори квалификацияли акушер-гинеколог мутахассисларини таёрлаш хисобланади.

Укитишнинг вазифалари:

  1. Гестацион ва тугрукдан кейинги асоратлар,хомиладорликка ёндош ички аъзолар касалликлари,шунингдек гинекологик касалликлар эпидемиологияси, патогенези,этиологияси буйича билимларни замонавий даражада ривожлантириш;
  2. Тугруккача булган парвариш,гестацион ва тугрукдан кейинги даврдаги патологик холатларни ташхислашда замонавий усуллардан фойдаланишга оид  билимларни ривожлантириш.
  3. Акушер-гинекология амалиётида кулланиладиган даволаш-тасхишлаш тадбирларини зарурий хажмини мустакил аниклаш куникмаларини ривожлантириш;
  4. Хомиладорлар, тугувчи ва тукан аёлларга,шунингдек гинекологик беморларга амбулатор ва стационар шароитида  керакли ва адекват даволаш ва тасхишлаш муолажаларини амалга оширишни ургатиш;
  5. Акушер-гинекологнинг хар кунлик амалиётида кулланиладиган замонавий лабаратор ва инструментал текширувлар натижасини тахлил килишни урганишни ривожлантириш.
  6. Хомиладорлик,тугрук ва тугрукдан кейинги даврга боглик булган шошилинч холатларда,шунингдек гинекологик беморларда замонавий даражада юкори квалификацияланган ёрдам курсатиш куникмаларини ривожлантириш:
  7. Гестацион асоратларда ва гинекологик касалликларда интенсив терапия утказиш куникмаларини ривожлантириш:
  8. Хомиладорлар ва гинекологик беморлар учун ижтимоий ва мехнат реабилитацион чора тадбирларини ривожлантириш.
  9. Кенг таркалган гестацион асоратлар даражасини камайтириш ва гинекологик касалликларни олдини олиш буйича профилактик тадбирларни утказаолишни ривожлантириш.

Укув жараёни якунида урганувчи магистрлар куйидагиларни кила оладилар:

–      акушер-гинекологик холатларни мустакил равишда, ажойиб  компонент олиб бориш

-акушерлик ва гинекология буйича турли даражадаги тайёрлов программаларида материаллар ва укитиш техникасидан фойдаланиш,шунингдек бакалавриатура буйича программа, клиник программа ва бошка дипломдан кейинги программалар.

– мутахасислик буйича тиббий билимлар ва клиник амалиётларни мукаммаллаштириш учун тадкикотлар утказиш ва курсата билиш.

Укув дисциплиниси буйича билим ва куникмаларга талаб:

Магистр  мутахасислиги  «Акушерства- гинекология» шарт:

Билиш ва кила олиш:

– акушерлик ва гинекологик анамнез  йига олиш ва интерпритация кили олиш.

-хомиладорларда,тукан аёлларда тугаётган аёлларда ва гинекологик беморларда  физикал текширувларни мукаммал амалга оширишира олиш

– акушерлик ва гинекологик амалиётда зарур булган даволаш-диагностик чора тадбирларни хажми ва микдорини аниклай олиш.

-хомиладор аёлларда,туккан аёлларда ва гинекологик беморларда зарурий даволаш ва диагностика муолажаларини мустакил равишда амалга ошира олиш.

– кушимча текширув натижаларини интерпритация килиш  (лаборатор, функционал, гормонал,эндоскопик, рентгенорадиологик, иммунологик, микробиологик, морфологик);

– хомиладорлик ва фон касалликлар холатида, шунингдек  акушерлик ва гинекологик стационарнинг, реанимация булимии ва интенсив терапиянинг амбулатор шароитидаги гинекологик касалликларни индувидуаллашган комплекс даво муолажаларини мустакил олиб бора олиши.

– акушерлик ,перинатал ва гинекологик амалиётда шошилинч холатларда  баъзи бир реанимацион чора-тадбирларни амалга ошириш ва биринчи тез тиббий ёрдам курсата олиш.

-гинекологик беморлар ва тугувчи аёллар учун реабилитацион чора-тадбирларни ишлаб чикиш ва утказиш.

– аёлларга консультатив ёрдам курсатиш;

– беморларни ва уларни якинлари билан мулокат килишда,маслахат беришда гамхурлик ва хурмат билан ёндашиш;

– шифокорлик тиббий хужжатларини олиб бориш(тулик, уз вактида,озода,мулохазали)

Ушбу укув дисциплинасини урганиш учун зарур булган укув дисциплинаси ва уларни булимлари тартиби.

Магистратурада акушерлик ва гинекология мутахасислиги буйича укитиш укув йили давомида УАШ тайёрлаш программаси  буйича укитиладиган  тиббий ОТМ ларидаги укиш давомида терапевтик ва клиник кафедраларда ортирилган билим ва куникмаларга асосланади ва куйидагиларни уз ичига олади.

  1. Нормал анатомия (ички органлар тузилиши)
  2. Нормал физиология (ички органларнинг функционал физиологияси)
  3. Патологик анатомия ва гистология (хомиладорликда асоратланган ва гестацион жараёнга хамрох касалликлардаги шунингдек гинекологик касалликлардаги макро- и микроскопик субстрат.).
  4. Патологик физиология (касалликни ривожланиш механизми,аёллар жинсий сфераси билан боглик касалликлардаги адаптив мослашув реакциалари ва гомеастаз бузилиши конуниятлари)
  5. Биохимия(хомиладорликда асоратланган, гестацион жараёнга хамрох касалликлар шунингдек бутун организмнинг мослашув компенсатор комплексидаги гинекологик касалликларни ривожланиши асосида ётувчи асосий биохимик реакциялар)
  6. Микробиология (аёллар репродуктив тизими билан боглик юкумли касалликларни этиологик агентларини микробиологик ва биохимик характеристикаси,оптимал микробга карши даволаш усулини танлаш ва уларни идентификациялаш усуллари)
  7. Ички касалликлар(ички органлар касалликларининг этиологияси, патогенези, классификацияси, клиник намоён булиши, асорати, диагностикаси, дифференциал диагностика, комплек давоси, реабилитация ва  профилактикаси ).
  8. Жаррохлик касалликлари-(хомиладолик ва хомиладорликдан ташкарида аёллар репродуктив тизимининг асорат ва хамрох касалликлар куринишида учрайдиган Куп таркалган шошилинч ва  режали жаррохлик амалиётини талаб этувчи  жаррохлик касалликларини клиник лабаратор ва инструментал критериялари)
  9. Акушерлик реаниматалогия ва анестезиология.Тез бирламчи бахолаш(хомиладорларга,тугаётган,тукан ва гинекологик беморларга шошилинч тез ёрдам ва реанимацион чора тадбирларни курсатиш,
  10. Юкумли касалликлар (Куп учрайдиган юкумли касалликларни ташхислаш критериялари ва даволаш принциплари)
  11. Фтизиатрия (сил касаллигида ички аъзоларни шикастланиши, клиник- лаборатор, инструментал диагностик критериялари).
  12. Эндокринология (Куп учрайдиган эндокринологик касалликларда ички аъзоларни шикастланиши ва эндокринологик касалликларни ташхислаш критериялари ва даволаш принциплари.)
  13. Дерматовенерология (Тери таносил касалликларида ички аъзоларни шикастланиши ва диагностик критериялари)
  14. Гематология (хомиладорлик даврида учрайдиган ёки гестацион жараёнлар натижасида асоратланадиган кон касалликлари,шунингдек гинекологик касалликларда фон касаллик сифатида учраши)
  15. Онкология (аёллар репродуктив системаси онкологик касалликларидаги эрта клиник белгилар, лаборатор-инструментал критеричси.)
  16. Психиатрия (акушерлик–гинекологик амалиётида учрайдиган психосоматик  синдром,  ,  психикани ятроген бузилиши)
  17. Асаб касалликлари (клиник куриниши, акушерлик –гинекологик амалиётида учрайдиган неврологик симптом ва  синдромлар ).
  18. Клиник фармакология (таъсир килиш механизми, фармакодинамика, фармакокинетика, дорилар узаро таъсири)