Davolash ishi

Республика ихтисослашган ўқув-даволаш муассасасининг асосий йўналишлари бўлиб аҳолига амбулатор, стационар шароитда малакали ёрдам кўрсатиш хисобланади. Тошкент тиббиёт академияси, хусусан акушерлик ва гинекология мажмуаси умумий амалиёт шифокордарининг ўқув базаси хисобланади. Акушерлик ва гинекология мажмуасига антенал, перинатал, гинекологик парвариш – профилактик кўрик ўтказиш, антенатал ва перинатал патологияларни эрта муддатларда аниқлаш ва даво чорасини қўллаш каби вазифалар юклатлган.  Асоратланган анамнезли хомиладорларга, 34 хафтагача муддатдан илгари туғруқда келган хомиладорларга, оғир экстрагенитал касалликлари ва асоратлари бор хомиладорларга акушерлик ёрдами кўрсатилади. Муддатдан илгари туғилган ва касал чақалоқларга неонатал ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, Тошкет тиббиёт академияси талабалари, магистрлари, клиник ординаторлари ва тиббиёт колледжи талабаларига амалий машҳулотлар ўтказилади.

 

Акушерлик ва гинекология мажмуаси

ТУЗИЛИШИ

Тузилмалар номланиши Ётоқлар сони
1. Қабул бўлими
2. Хомиладорлар патологияси бўлими 40
3. Акушерлик бўлими  № 1 (операцион пост) 25
4. Акушерлик бўлими  № 2 30
5. 1-гинекология 30
6 2-гинекология (пуллик бўлим + операцион блок) 15
6. Муддатдан илгари туғилган ва касал янги туғилган чақалоқлар бўлими 6