“Хотира” ва “Мустақиллик” дарслари

Тинч ва осоишта ҳаётимизнинг ижодкори бўлган биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган хотира дарси ТТА акушерлик ва гинекология №2 кафедрасининг мажлислар залида ўтказилди. 

Тадбирни т.ф.д., профессор Каримов А.Х. олиб борди. Тадбир Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаб бир дақиқа сукут сақлашбилан бошланди.

Ўзбекистон республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган маъруза каф.ассистенти Янгибаева Д.Т. томонидан такдим этилди ва маъруза сўнгида биринчи президентимиз хотирасига бағишланган видео фильм намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикасининг 26 йиллигига бағишланган “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” маърузасини каф.ассистенти Ирназарова Д.Х. такдим этди ва блиц сўровнома ўтказилди.

Маъруза якунида тиб.педагогика факультети 604с гурух талабаси Абдурахмонов Абдумалик, 604б Гаффоров Баходир, ҳамда каф.ассистенти, т.ф.н. Ахмедова Г.А.нинг фикр-мулохазалари ва дил тилаклари тингланди.

Тадбир якунида ассистент Янгибаева Д.Т. акушерлик ва гинекология №2 кафедрасининг тарихи ва кафедра ходимлари билан таништириш мақсадида тақдимот ўтказди.

Дарс якунида ўқитувчи ва талабалар  Ўзбекистон республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш учун “Мустақиллик” майдонидаги мангу олов атрофида тўпланишди.  

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.