2 – сон акушерлик ва гинекология кафедрасида циклга келган барча талабаларга машғулотлар интерактив усулларни кенг қўллаган ҳолда ўтказилади. Шу жумладан бугун кафедрамизда «Акушерликда қон кетишда кетган қон ҳажмини визуал баҳолаш ва биринчи ёрдам кўрсатиш» мавзусида мастер – класс ўтказилди. 6 курс талабалари ва магистрлар иштирокида акушерликда қон кетишни визуал баҳолаш ўтказилди ва натижалар талабаларга тақдим этилди. 2 – босқичда талабалар учун симуляцион ўйин саҳналаштирилиб, акушерлик қон кетишда умумий амалиёт шифокори бирламчи звено шароитида қандай ёрдам кўрсатилиши талабалар томонидан намойиш этилди. Мастер – класс давомида “Briefing (талабаларга инструктаж асосида тушунтириш) ва debriefing (талабалар томонидан бажарилган ёрдамни таҳлили)” усулларидан фойдаланди. Мастер –класс талабаларда яхши таасурот қолдирди.