Кафедрамиз жамоасининг «ТИББИЁТДА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ» мавзусидаги XVI-халқаро конференциясидаги иштироки

 

Масофавий таълим – ўқув жараёнининг мақсади, мазмуни, услублари, ўқитиш воситалари ва интернет технологиялари ёрдамида тингловчи ҳамда ўқитувчиларнинг масофадан туриб, интерфаол мулоқот қилиш жараёни ҳисобланади. Бугунги ахборот асри  ва пандемия даврида Олий таълим муассасаларида масофавий таълим тизимини шакллантириш муҳимдир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 27 мартда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни жорий этиш тўғрисида”ги буйруғига кўра республикамиздаги мавжуд ОТМлар масофавий ўқитиш технологияларини яратиш ва ишга тушириш юзасидан ишларни бошлаган.

Тошкент тиббиёт академиясида  2021 йил 19-20 февраль кунлари ZOOM платформасида ташкил этилган «ТИББИЁТДА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ» мавзусидаги XVI-халқаро конференциясида 2 –сон акушерлик ва гинекология кафедраси ходимлари ҳам фаол қатнашдилар. Кафедрамиз катта ўқитувчиси Шодиева Хуршида Тўхтасиновна “COVID-19 пандемияси даврида онлайн ўқитиш муаммолари ва уларни ҳал этиш” мавзусидаги маърузаларида талабалар орасида ўтказилган сўровнома таҳлили асосида мавжуд муаммолар ҳақида этиб ўтилди. Улардан асосийлари – техник муаммолар, визуал контактнинг йўқлиги, вазифаларни ўз вақтида бажарилмаслиги натижасида қарздор талабаларнинг кўпайиши шулар жумласидандир. Анъанавий ўқитишнинг ўзига хос афзалликлари ҳам бўлиб, талабалар эркин вақтида вазифаларни бажариши, яъни ўқиш ва ишлашни бирга олиб боришни, ахборот технология воситаларидан фаол фойдаланишда билимларини ошириши, талабаларда ўз устида ишлаш натижасида танқидий фикрлашнинг юзага келиши шулар жумласидандир…

Маъруза сўнгида қизиқарли саволлар берилиб, маърузачи томонидан тўлиқ жавоб берилди, таклифлар киритилди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.