2 – сон акушерлик ва гинекология кафедрасида ТИЖ кафедра босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорлари ижросини бажарилишини таъминлаш мақсадида бугун кафедрамиз мажлислар залида навбатдаги Талабалар илмий жамияти (ТИЖ) талаблари маърузалари эшитилди.

Тадбирда 16 та ёш олимлар маърузалари эшитилди, шулардан 4 нафар талабаларимиз совринли ўринларни эгалладилар. Совринли 3 – ўринни ОМҲ факультети талабаси Казакова Рузагул эгаллади, гинекологиянинг долзарб муаммоларидан бири «Treatment methods of adenomyosis» мавзусида инглиз тилида қизиқарли маълумотларни келтирди. Совринли 2 – ўринни даволаш факультети 2 та талабаси эгаллади: Мадримова Онабиби (403 гурух) «Причинно-следственные особенности у женщин с дородовым разрывом плодных оболочек» ва Исламова Малика (404 гурух) инглиз тилидаги «Современные методы лечения внематочной беременности» маърузалари билан қатнашдилар. Совринли 1 – ўринни Адхамова Мадина ўзининг «Анализ обращений женщин с гинекологическими проблемами по онлайн-консультации» мавзусидаги инновацион доклади билан эгаллади.

“Энг ёш олим” номинацияси билан даволаш факультети талабаси Мисирова Ширин (301 гуруҳ) талабаси актуал мавзулардан бири бўлган “Исследование генов BRCA1 u BRCA 2 в качестве предиктора РМЖ. Изучение распространения РМЖ в РУз” ҳақида маълумот берди.

Кафедрамиз ёш олимларининг фаол иштирокида ўтказилган бугунги тадбиримиз давомида нафақат талабаларда, балки устозларимизда ҳам олималаримиздаги илмга чанқоқлик, қизиққонлик, инновацион лойиҳалар ва ғоялармуаллифлари сифатида катта тааъсурот қолдирди.

Тадбир якунида совринли ўринлар олган ёш олимларимизга кафедрамиз мудири проф. Нажмутдинова Д.К. томонидан сертификатлар, ходимларимиз муаллифлигидаги ўқув адабиётлар ва эсдалик совғаларини топширилиб, уларга келгуси илмий ишларида муваффақиятлар тилаб, талабаларнинг кейинги илмий-тадқиқот фаолиятида янги йўналишлар бердилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.