2 – сон акушерлик ва гинекология кафедрасида 602 ва 603 тиббий – педагогика факультети талабаларига «Акушерликда қон кетишда УАШ татикаси» мавзусида мастер – класс ўтказилди. Мастер – класс давомида талабалар туғруқдан кейинги қон кетиш вазиятли симуляцион ўйин сценарийсида УАШни бирламчи звенода амалга оширадиган қон кетишда кўрсатиладиган биринчи ёрдам беришни амалга оширишди. Бунда мультидисциплинар команда тузилиб, талабаларнинг амалий кўникмаларни автоматик равишда бажариши, қон кетишнинг 4Т сабабларини диагностикасини ва олиб бориш тактикасини амалга оширишни мустаҳкамлайдилар. Мастер – классдан кейин талабалар кетган қон ҳажмини ҳисоблаш усулларини ўргандилар, жумладан визуал баҳолаш усулини реал ҳолатда баҳоладилар. Ўтказилган мастер – класс якунида педагоглар ва талабалар томонидан брифинг ва дебрифинг ўтказилиб, талабалар ўз вазифаларини қанчалик тўғри бажарганликлари таҳлил қилинди.