ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ 1 – БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

14 апрель 2021 йилда соат 14.00да 2 – сон акушерлик ва гинекология кафедраси “Мажлислар зали”да Акушерлик ва гинекология фанидан 1- тур Олий ўқув юрти босқичига олимпиадаси бўлиб ўтди. Олимпиада 3 босқичда ўтказилди: Биринчи босқичи – савол – оғзаки жавоб, иккинчи босқич – вазиятли масала, учинчи босқич – муляжларда амалий кўникмаларни намойиш қилиш босқичлари ўтказилди. Олимпиада иштирокчилари жавоблари ва намойишларини ҳайъат аъзолари томондан баҳоланиб, биринчи ўринни даволаш факультети 612 С гуруҳ талабаси Саломов Элдорбек, иккинчи ўринни – тиббий – педагогика факультети  602 А гуруҳ талабаси Алмарданова Зарина, учинчи ўринни даволаш факультети 601 С  Бурханова Ситора эгаллади.

      

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.