Хомиладорликда хавф омиллари ва акушерликнинг актуал саволлари.

ТТА акушерлик ва гинекология №2 кафедрасида «Liv hospital» (Туркия) клиникаси етакчи гинекологларидан профессор Ламбет Ахмет Арда «Хомиладорликда хавф омиллари ва акушерликнинг актуал саволлари» мавзусида маъруза ўқиди. Маърузада хомиладорликда учрайдиган хомила нуқсонлари, уларни замонавий ташхислаш усуллари, бу ҳолларда уларни олиб бориш йуллари кенг ёритилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Маъруза сўнгида кафедра профессори Каримов Ахмад Хашимович қизиқарли маълумотлар, қимматли маслахатлар учун  профессор Ламбет Ахмет Ардага барча иштирокчилар номидан миннатдорчилик билдирдилар.

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.