Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4847 қарорини ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча Тошкент тиббиёт академияси 2 – сон акушерлик ва гинекология кафедраси мудири т.ф.д., проф., Ўзбекистон акушер – гинекологлар Ассоциацияси раиси ўринбосари Нажмутдинова Д.К. бошчилигида кафедрамиз “Мажлислар зал”ида Халқаро миқёсда онлайн вебинар бўлиб ўтди. Россия Федерациясининг етук мутаҳасислари билан ҳамкорликда ташкил этилган онлайн вебинарда Гинекологиянинг энг долзарб мавзуларини қамраб олди. Вебинарнинг биринчи қисми РФ академик И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт – Петербург Давлат Тиббиёт Университети акушерлик, гинекология, неонатология ва репродуктология кафедраси мудири, илмий раҳбари, т.ф.д., проф. Беженарь Виталий Фёдоровичнинг “Замонавий гинекологияда тос оғриғи муаммолари” мавзусида бўлиб ўтди. Маъруза давомида Эндометриоз касаллигининг патогенези, замонавий диагностикаси ва даволаш усуллари кенг ёритилди. Онлайн вебинаримизнинг иккинчи қисми т.ф.д., проф. Магзумова Н.М. модераторлиги остида ўтказилиб, Россия Халқлар дўстлиги Университети акушерлик, гинекология ва репродуктив тиббиёт кафедраси профессори, т.ф.д. Соловьева Алина Викторовнанинг “Ҳайз цикли бузилиши” мавзусида бўлиб ўтди.
Онлайн вебинарда кафедрамиз жамоаси, магистралар, клиник ординаторлар, шифокор – ординаторлар фаол қатнашиб, маърузанинг назарий қисмидан кейин бир неча клиник ҳолатларни ташҳислаш ва даволаш тактикасини ишлаб чиқиш билан амалий мустаҳкамланди. Вебинар сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан жавоб берилди.
Онлайн вебинар якунида чет эллик ҳамкасбларимиз билан кейинги ҳамкор вебинарлар, 2021 йилда ўтказилиши режалаштирилаётган IX Акушер – гинекологлар Съездида офлайн тарзда қатнашиш учун таклиф – мулоҳазалар киритилди. Ўтказилган илмий – амалий вебинаримиз замонавий Халқаро гайдлайнслар маълумотларини ўз ичига жамлаган бўлиб, барчамизда катта тааъсурот қолдирди.