Аҳолини хатловдан ва антропометриядан ўтказишда 2 –сон Акушерлик ва гинекология кафедраси ходимларининг фаол иштироки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги «Аҳолини соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида»ги ПК-4887-сон қароридаги, ЎзРССВ 2020йил 20 ноябрьдаги №305 буйруғидаги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2 – сон акушерлик ва гинекология кафедраси ходимлари ва академия талабалари томонидан аҳолини хатловдан ва антропометриядан ўтказишда  фаол қатнашишмокда.

   

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, айни пайтда, Қашқадарё вилояти аҳолисининг ярмидан кўпи тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиб бўлинган. Вилоят бўйича мавжуд 3 314 612 нафар аҳолининг 1 678 000 дан ортиғи тиббий хатлов билан қамраб олинди, бу дегани тиббий бригадаларимиз вакиллари мавжуд 624 339 хонадоннинг 321 265 тасида (51,5%) бўлиб, тиббий хатлов талабларини бажаришди. Хусусан, вилоятнинг Миришкор туманида 68,4%, Касби туманида 59,2%, Косон туманида 56,6 % аҳоли ўртасида мазкур тадбир самарали ўтказиб бўлинди. Тиббий хатловни узоғи билан 10 кун ичида якунлаб, тегишли маълумотларни электрон базага киритиб, ҳудудларнинг “Саломатлик профиллари”ни яратиш бу тадбирнинг асосий мақсадидир. Албатта, хатловга доир барча маълумотларнинг реал бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Жараён асносида соғлом турмуш тарзига оид аҳоли ўртасида кафедрамиз ходимлари ва талабаларимиз томонидан таъсирчан ва самарали мулоқотлар ҳам ташкил этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятида жами 1535 та тиббий бригада таркибида 1088 нафар врач, 6295 нафар ўрта тиббиёт ходими, шунингдек, воҳада рўйхатда турадиган, тиббиёт олий ўқув юртларининг, шу жумладан Тошкент тиббиёт академиясининг юқори босқичларида таҳсил олаётган талабалар, клиник ординаторлар (амалиёт тарзида), уларнинг 120 дан ортиқ мураббийлари тиббий хатловда иштирок этишмоқда. Шунингдек, вилоят марказидаги тиббиёт марказларидан қўшимча бригадалар ҳам шакллантирилган. Тиббий бригадалар хатлов учун зарур тарози, ўлчов лентаси, пульсоксиметр, тонометр сингари асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.