Сўнги йилларда нейроэндокрин синдромлар билан касалланган аёллар сони тухтовсиз купайиб бораётгани умумий амалиёт шифокорининг бу сохадаги билимларини кескин оширишини такозо этади.
24 март куни ТТА 2 – сон акушерлик ва гинекология кафедраси «Мажлислар зали»да кафедрамиз профессори Магзумова Н.М. нинг Эндокринология кафедраси доценти Азизова П.Х. билан бирга 603, 604 – тиббий – педагогика факультети талабалари учун очиқ интеграл маъруза ўтказилди.
Интеграл маъруза ҳозирги кунда долзарб мавзулардан бирида ўтказилди: “Гинекологияда нейроэндокрин синдромлар”.
Одатда нейроэндокрин касалликлар клиник кечиши бўйича турли бошқа касалликларга ўхшаб кетади, шу сабабли бу гурухдаги касалликларни эффектив даволаш учун аввало тўғри дифференциал диагноз ўтказиш зарур.
Нейроэндокрин синдромлар асосан асоратланган акушерлик ва гинекологик анамнезлар, гормонал бузилишлар, ЭГК окибатида келиб чикиб, натижада юрак-кон томир системаси касалликларини, ишемик касаллик, нерв-психик бузилишлари олиб келиши мумкин.
Шу боис, бу патологик холатларнинг олдини олиш ва асоратларни самарали даволаш учун физиология, эндокринология, неврология, ички касалликлар буйича базис билимларга эга булиш максадга мувофиқ.
Интеграл маъруза мазмунли ва интерактив олиб борилди, давомида талабалар томонидан қизиқарли саволларга маърузачилар томонидан жавоб олинди.