ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БЕКОБОД ВА БЎКА ТУМАНЛАРИ УАШ ВА ТОР СОҲА МУТАҲАССИСЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТИДА КАФЕДРАМИЗ ФАОЛЛАРИ

Куни кеча 2 – сон Акушерлик ва гинекология кафедраси ходимлари Тошкент вилояти Бекобод ва Бўка туманларига хизмат сафарига бордилар.  Бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими муассасаларидаги умумий амалиёт шифокори (оилавий шифокор) ва тор соҳа мутаҳассисларининг фаолиятини тўғри ташкил этилганлиги ҳамда уларнинг иш юкламаларини баҳолаш тизимини такомиллаштиришга доир таклиф киритиш тўғрисида ЎзРССВ 2020 йил 11 декабрдаги 8-7-1/1905-сонли хатига асосан сафарга кафедрамиз мудираси проф. Нажмутдинова Дилбар Қамаритдтновна, доц. Атаходжаева Фотима Абдураимовна, асс. Янгибаева Дилфуза Тўлқиновналар бириктирилган туманларда биттадан кўп тармоқли марказий поликлиника (КТМП), қишлоқ оилавий поликлиникаси (ҚОП) ва қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) фаолиятини тўлиқ ўрганиш учун хизмат сафарига юборилди. Сафар бошида академия ректори А.Шадманов томонидан инструктаж берилди ва сафар мақсадлари ишчи гуруҳ аъзоларига тушунтирилди.

Кўрсатма хатга асосан жорий йилнинг 14 декабрь кунидан бир хафта муддатда бириктирилган туманларга ишчи гуруҳлар тузилиб, гуруҳ аъзолари кун давомида КТМП, ҚОП, ва ҚВПларда фаолият юритаётган умумий амалиёт шифокори (оилавий шифокори) ва тор соҳа мутахассисларнинг иш фаолиятини тўғри ташкил этилганлигини, иш юкламаларини хозирги меъёрий ҳужжатларга мутаносиблигини тўлиқ ўрганиш, иш фаолиятида юритилаётган журналлар сони (тасдиқланган ва тасдиқланмаган тиббий ҳисоб ҳужжатлари) ва уларнинг йўриқнома бўйича тўғри тўлдирилиши, муассасанинг ташкилий тузилмаси, асосий фаолият кўрсаткичлари, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари ва бошқа ўрганиш маълумотларини батафсил қайд этилди (тегишли фото ва тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд). Ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда ўтказилган ўрганиш натижалари, иш фаолияти ва камчиликлари ҳисобот шаклида топширилиши режалаштирилди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.