КАФЕДРАМИЗ ЖАМОАСИ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИДАГИ ФАОЛ ИШТИРОКИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6069 – сонли Фармони ижрасини таъминлаш мақсадида  “Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган Тошкент тиббиёт академияси педагог ходимлари ўратсидаги мусобақалар Низоми” асосида 2021 йил 18 январь кунидан педагог ўқитувчилар командалари ўртасида факультетлараро спорт мусобқалари бошланган эди. Шу муносабат билан даволаш факультети шаънини ҳимоя қилиш учун ТТА 2 – сон Акушерлик ва гинекология кафедраси ходимлари  волейбол, стол тенниси ва бадминтон спорт турлари бўйича командалар  таркибида «Шифокор» спорт мажмуасида фаол иштирок этдилар.

     

Волейбол спорт тури бўйича командалар 18 январьда ва стол тенниси ва бадминтон бўйича командалар 22 январьда «Шифокор» спорт мажмуасида беллашиб,муносиб ўринларни эгаллашди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.