Муваффақиятли диссертация ҳимояси билан муборакбод этамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февральдаги “Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947 сонли фармони, 2019 йил 6 майдаги «Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-№4310 сонли қарори белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда кафедрамиз қошида акушерлик ва гинекология соҳасининг долзарб мавзуларини қамраб олган қатор диссертация илмий ишлари муваффақиятли ёқланмоқда.

2 – сон Акушерлик ва гинекология кафедраси доценти, DSc докторанти Каюмова Дилрабо Талмасовна “ПЕРИМЕНОПАУЗА ДАВРИДАГИ АЁЛЛАРДА ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ  ОПТИМАЛЛАШТИРИШ” мавзусида 2020 йил 18 декабрьда докторлик (DSc) диссертация ишларини муваффақиятли ҳимоя қилдилар. ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01 рақамли Илмий Кенгашда ҳимоя давомида берилган барча саволларга диссертант томонидан конкрет жавоблар берилиб, Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан илмий ишнинг ёқланганлиги сайланди. Кафедрамиз жамоаси номидан доц. Дилрабо Талмасовнани табриклаймиз ва илм дунёсида бундан ҳам баланд чўққиларини эгаллашларига тилакдошмиз!!!

    

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.