Ўзбек миллий академик драма театрида 8-март халқаро хотин-қизлар байрами

5 март куни Баҳорнинг илк байрами –  8-март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан   Ўзбек миллий  академик драма театрида нишонланган байрам шодиёнасига Тошкент тиббиёт академиясининг муҳтарама аёллари, академик ва профессорлар, ўқитувчилар, ишчи-ходималар ва талаба ёшлари таклиф этилдилар. Шу жумладан кафедрамиз мўътабар аёллари ҳам ушбу тадбирда фаол иштирок этдилар.

Биз бугун ўзининг фидокорона меҳнати, эришган улкан ютуқлари, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган юзлаб опа-сингилларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз. Тошкент тиббиёт академияси ўзининг 100 йиллик тарихи давомида ана шундай илмпарвар олиму-олималарни тарбиялаб вояга етказган қутлуғ даргоҳдир.

Дастур давомида ТТА ректории мунис аёлларимизни байрам билан табрикладилар. Байрам муносабати билан ТТА фаол аёллари мукофотлар, эсдалик совғалари ва сертификатлар билан тақдирландилар. Тадбир сўнгида И.Султон қаламига мансуб “Иймон” спектакли намойиши бўлиб ўтди.    

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.