Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда. Ҳусусан, 2-сон акушерлик ва гинекология кафедраси ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди Джураева Гулноза Тулкуновна гўзал байрам арафасида “Йилнинг энг фаол рационализатор аёли” номинацияси танлов ғолиби бўлганлари бунга ёрқин мисолдир. Кафедрамиз фаол ходимларидан бўлибгина қолмай, Гулноза Тулкуновна 2016 йил Тошкент тиббиёт академиясида ва 2017 йил Олий таълим томонидан ўтқазилган “Йилнинг энг яхши педагоги” танлови Республика босқичида “Йилнинг энг яхши педагоги” шарафли 1 ўрин эгаллаган ва Фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.
2019 йилдан бошлаб ТТАнинг Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи вазифасини бажариб, унинг бошчилигида Талабалар Кенгаши ташкил этилди, “Йил талабаси” танловининг Низомини такомиллаштириб академия доирасида юқори савияда ўтқазиб келмоқда. ТТА ректори бошчилигида “Ёш олимлар”, “Стартап-лойихалар”, академиянинг 100 йиллигига бағишланган Халқаро илмий-амалий анжуманларини ўтқазишда фаол иштирок этади. Шу йили Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтқазилган Стартап-лойихалари танловининг ТТА миқёсида ўтқазилган 1 босқичида ТТА кафедраларда Стартап-лойихаларини ташкил қилиш, танловлар ўтқазишда фаол иштирок этиб, ўзининг ташаббускор ва рационализаторлик таклифлари ва уларни ижросида ўз қобилияти билан ушбу танловини ТТА ректорати билан биргаликда мувафақиятли ўтқазди.
Маъсулиятлилик, тартиблилик, ўз олдига қўйган мақсадларига аниқ эриша олиш каби инсоний хусусиятларга эга Гулноза Тулкуновна кафедрадаги фаолияти давомида ўзини билимли педагог, жонкуяр устоз, яхши мутахассис сифатида намоён килиб келмокда. Биз кафедрамиз жамоаси номидан уларни чин дилдан табриклаб, келгуси лойиҳаларда улкан зафарлар тилаймиз!