Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарорлари ижросини бажарилишини таъминлаш мақсадида бугун кафедрамиз мажлислар залида «ТТА йил талабаси» танловининг 2-босқичи Жарроҳлик секцияси маърузалари эшитилди.
«ТТА йил талабаси» танловининг 2-босқичи Жарроҳлик секцияси оффлайн ва онлайн тарзда ўтказилди. Танловда Жарроҳлик секцияси кафедралари профессор – ўқитувчилари оффлайн тарзда, бошқа тиббиёт олийгохлари профессор – ўқитувчилари онлайн шаклда Новосибирск Давлат Тиббиёт Университети ва Андижон Тиббиёт олийгохлари ҳам иштирок этдилар. Бу эса танловнинг шаффофлигига хизмат қилади. Тадбирда турли кафедраларнинг иқтидорли ёш олимлари маърузалари эшитилди, шулардан 3 нафар талабаларимиз совринли ўринларни эгалладилар. Совринли 3 – ўринни даволаш факультети 5 курс талабаси эгаллади (илмий раҳбар т.ф.д., доцент Абдуллаева Л.М.), гинекологиянинг долзарб муаммоларидан бири «Кесар кесишдан кейинги аёллар контрацепцияси» мавзусида қизиқарли маълумотларни келтирди. Совринли 2 – ўринни даволаш факультети 5 курс талабаси Адхамова Мадина ўзининг «Анализ обращений женщин с гинекологическими проблемами по онлайн-консультации» мавзусидаги инновацион доклади билан эгаллади. Совринли 1 – ўринни 6 курс даволаш факультети талабаси эгаллади ва у “Миопияни даволашда янги ёндашув” мавзусида (офтальмология кафедраси) қизиқарли илмий ишини намоён этди.
Тадбир якунида совринли ўринлар олган ёш олимларимизга кафедрамиз Офтальмология кафедраси мудири проф. Билалов Э.Н. томонидан сертификатлар топширилиб, уларга келгуси илмий ишларида муваффақиятлар тилаб, талабаларнинг кейинги илмий-тадқиқот фаолиятида янги йўналишлар бердилар.
Кафедрамиз ёш олимларининг фаол иштирокида ўтказилган бугунги тадбиримиз давомида нафақат талабаларда, балки устозларимизда ҳам иқтидорли ёш олимларимиздаги илмга чанқоқлик, қизиққонлик, инновацион лойиҳалар ва ғоялармуаллифлари сифатида катта тааъсурот қолдирди.