“УРГЕНТ ҲОЛАТЛАРДА БИРИНЧИ ЁРДАМ”

2 – сон акушерлик ва гинекология кафедрасида 6 курс талабалари учун 12 март куни шошилинч ҳолатларда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича мастер – класс бўлиб ўтди. Мастер – классни кафедрамиз мудири проф. Нажмутдинова Д.К. бошчилигида Андижон Давлат Тиббиёт Институти Терма Олимпия “Авиценна авлодлари” командаси томонидан амалий кўникмаларни алгоритмлар асосида ўзлаштириш орқали намоён қилинди. Амалий кўникмалар экстремал ҳолатларда тез тиббий ёрдам кўрсатишни автоматизм даражасида ўзлаштиришга қаратилган бўлиб, талабалар қандай тартиб ва кетма – кетликда кўникмаларни бажариши, кўникмалар тўғри бажарилаётганлигининг мезонлари ҳақида  тушунтирилди. Мастер – класс талабаларда катта тааъсурот қолдирди ва “Авиценна авлодлари” командаси талабалари билан контактлар алмашиниб, кейинги ҳамкорлик ҳақида ҳам келишиб олинди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.