Юртимизда Мустақиллик байрамининг 30 йиллиги шодиёнаси шукуҳида Тошкент тиббиёт академияси 2 – сон акушерлик ва гинекология кафедраси ходимлари VII – грузин – ўзбек Тиббиёт Форумида фаол иштирок этмоқдалар. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги” ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрельдаги ПҚ-2909-сонли қарорлари ижросини бажарилишини таъминлаш мақсадида, Халқаро масштабда илмий – амалий билимларни ўзаро алмашиниш ва мустаҳкамлаш учун “ЧАКВИ – 2021” «Замонавий клиник тиббиёт – самарали ва янги технологиялар» номли VII – грузин – ўзбек Тиббиёт Форуми ташкил этилди. Кафедрамиз фаоллари кафедра мудири, профессор Нажмутдинова Д.К. бошчилигида Грузиянинг Аджария автоном Республикасига учиб кетдилар. Кафедрамиз ходимлари акушерлик ва гинекология соҳасидаги илмий фаолияти натижалари ва инновацион ёндашувлари, янги персонифицирланган даволаш ва реабилитация усуллари натижалари ҳақида Форумда ўз маърузалари орқали ёритиб бермоқдалар. VII – грузин – ўзбек Тиббиёт Форуми 28 августдан 4 сентябрьгача давом этади. Форум дастури рус ва грузин тилларда қуйидаги ҳаволада мавжуд: Программа ЧАКВИ 2021 (рус)
программа ЧАКВИ грузин. 22.08.2021