Куни кеча Тошкент тиббиёт академиясида «COVID-19» мавзусида Ўзбекистон-Литва халқаро таълим форуми бўлиб ўтди. Форум ишига 3 йўналиш: – акушерлик-гинекология, неврология ва ижтимоий касалликлар жараёнида COVID-19 ни даволаш бўйича ялпи ва бўлим маърузалари киритилган. Акушерлик – гинекологияга бағишланган бўлим маърузасида кафедрамиз ходимлари фаол қатнашдилар. Вебинар давомида COVID-19 нинг ҳомиладорлик давридаги асоратлари, туғруқ ва чилла давридаги асоратлар, ҳомиладор аёлларни олиб бориш тактикаси ва даволашдаги янги ёндашувлар ҳақида маълумотлари ТТА ходимлари ва чет эл ҳамкасблари маъразуларида эшиттирилди. Кафедрамиз ходимлари вебинар давомида Литва ҳамкасблари билан фикр алмашиниб, фаол дискуссия олиб бордилар.